Саида Мирзиёева: Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз
Сентябрь 12, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 2ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 11 сентябрь куни давлатимиз раҳбарининг Тошкент шаҳридаги Миллий музей янги биносининг қурилиш майдонига ташрифи ҳамда унинг меъморий концепцияси муаллифи – дунёга машҳур 84 ёшли япон архитектори Тадао Андо хусусида мулоҳаза билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиш жараёни билан танишди, – деб ёзди кеча Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Музейнинг меъморий концепцияси жаҳоннинг энг машҳур архитекторларидан бири, нуфузли Притцкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.
Унинг лойиҳаси бўйича бунёд этилган музей ва маданий масканлар Япония, Европа ҳамда АҚШда юксак қадрланади. Тадао Андонинг меъморий услуби чизгиларининг соддалиги ва аниқлиги, макон ва ёруғлик уйғунлигига ўзига хос ёндашуви билан дунёга танилган.
Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз. Бу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва таълим майдонлари ўрин олади.
Мамлакатимиздаги ана шундай тарихий аҳамиятга молик лойиҳалар устида дунё миқёсидаги меъморлар ишлаши биз учун жуда муҳим. Улар барпо этган объектлар узоқ йиллар давомида халқимизга хизмат қилади, тарихимиз ва маданий меросимизнинг ажралмас қисмига айланади”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси






