Сеул марказида “Ўзбекистон байроғи” акцияси бўлиб ўтди

Сентябрь 12, 2026. 14:00 • 54 сония

84
Сеул марказида “Ўзбекистон байроғи” акцияси бўлиб ўтди

СЕУЛ, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга бўлажак давлат ташрифи олдидан Сеул марказидаги машҳур Кванхвамун майдонида “Ўзбекистон байроғи” номли ватанпарварлик акцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Корея Республикасида истиқомат қилаётган ватандошлар, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Кореядаги ваколатхонаси (WAYU Korea) фаоллари ҳамда юртимизнинг жанубий кореялик ёш дўстлари иштирок этдилар.

Маросимнинг энг ҳаяжонли ва ёрқин дақиқаларидан бири Ўзбекистон Давлат байроғининг тантанали равишда кўтарилиши бўлди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлат байроқларининг биргаликда намойиш этилиши икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатлар, ўзаро ҳурмат ва жадал ривожланиб бораётган ҳамкорликнинг рамзий ифодасига айланди.

Кванхвамун майдони Сеул марказидаги энг машҳур ва рамзий аҳамиятга эга бўлган бош жамоатчилик масканларидан бири ҳисобланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш