Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон мудофаа соҳасида келишув имзолади

Август 07, 2026. 17:00 • 45 сония

41
Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон мудофаа соҳасида келишув имзолади

ТОШКЕНТ, 7 август. /“Дунё” АА/. Бугун Маккада Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон минтақавий беқарорлик шароитида қўшма мудофаа тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Reuters” агентлигининг маълум қилишича, ушбу келишув ҳар қандай тажовузкорона ҳаракатларни жамоавий тийиб туришни кучайтиришга қаратилган. Ҳужжатга кўра, уч томондан бирига қилинган қуролли ҳужум барчага қилинган ҳужум сифатида қаралиши назарда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Агентликнинг таъкидлашича, ушбу келишувга қарийб бир йиллик музокаралардан сўнг эришилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш