Польшадаги элчихона кўмагида она ва бола Ватанга қайтарилди

Август 07, 2026. 16:00 • 2 дақ

76
Польшадаги элчихона кўмагида она ва бола Ватанга қайтарилди

ВАРШАВА, 7 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган ҳамюртимиз ва унинг вояга етмаган фарзандининг Ватанга қайтишида кўмаклашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълум қилинишича, Варшава шаҳрида истиқомат қилиб келган ватандошимиз Д.М. элчихонага мурожаат қилиб, вояга етмаган ўғли билан бирга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраган.

Қоракўллик юртдошимизнинг ўғли Украинада дунёга келган. Улар 2022 йилда Польшага келган ва шу вақтдан буён Варшава шаҳрида яшаб келган.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида элчихона дипломатлари она ва фарзандига Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаларини расмийлаштириш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатди.

Ушбу фуқаролар аввал ҳеч қандай расмий ҳужжатлар билан таъминланмаган эди. Уларнинг шахсига оид маълумотлар ҳамда зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун керакли маълумотлар Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси консуллик бўлими архивидан олинди.

Дипломатлар Ўзбекистон Миграция агентлиги билан ҳамкорликда она ва бола учун авиачипталар харид қилиб, уларнинг юртга қайтишини ташкил этди. Кўрилган чоралар натижасида ватандошимиз ва унинг фарзанди Варшава–Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга соғ-омон қайтарилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш