Токиода Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб этилди

Август 07, 2026. 15:00 • 2 дақ

90
Токиода Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб этилди
Токиода Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб этилди
Токиода Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб этилди
Токиода Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти кенг тарғиб этилди

ТОКИО, 7 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Токио шаҳрида мамлакатимизнинг туризм брендини тарғиб қилиш ҳамда сайёҳлар оқимини кўпайтиришга бағишланган тақдимот тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси Кейсуке Минами, машҳур саёҳатчи-блогер Мушокутаби, “TBS” телерадиокомпанияси бошловчиси Укё Фурута, “Ўзбекистон маданияти ва туризми ассоциацияси” вакиллари, туризм йўналишида фаолият юритувчи етакчи блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан туризм соҳасини жадал ривожлантириш, туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш, янги йўналишларни шакллантириш ҳамда хорижий сайёҳлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, элчи туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, авиақатновлар ва темир йўл йўналишларини кенгайтириш, халқаро талабларга жавоб берадиган меҳмонхоналар сонини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди.

Шунингдек ўқинг

Тақдимотлар чоғида Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлари, зиёрат, экологик ва гастрономик туризм имкониятлари кенг ёритилди.

Япониядаги Ўзбекистон туризм бюроси вакили Аки Масаока мамлакатимизга саёҳат қилиш афзалликлари ҳамда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳақида сўз юритди. Туризм элчиси Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган обидалари ва мамлакатда виночилик туризмини ривожлантириш салоҳияти ҳақида фикр билдирди.

Блогер Мушокутаби эса Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлари давомида олган таассуротлари, миллий таомлар ва меҳмондўстлик хусусида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тадбир доирасида “Ўзбекистонни биласизми?” мавзусида викторина ўтказилиб, иштирокчиларга мамлакатимиз ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган видеоролик намойиш қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш