“Агробанк” АТБ вакиллари “Долзарб 40 кунлик” акциясида фаол иштирок этмоқда

Август 05, 2026. 19:30 • 59 сония

150
“Агробанк” АТБ вакиллари “Долзарб 40 кунлик” акциясида фаол иштирок этмоқда
“Агробанк” АТБ вакиллари “Долзарб 40 кунлик” акциясида фаол иштирок этмоқда

ТОШКЕНТ, 5 август. /“Дунё” АА/. “Агробанк” АТБ юртимизда эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” акциясида фаол иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бугун банк томонидан Жиззах вилоятининг Бахмал туманида “Долзарб 40 кунлик” доирасида маҳаллаларни ривожлантиришга бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлари ўринбосарлари, бандлик соҳаси раҳбарлари, тижорат банклари, Маҳалла уюшмаси ҳамда “Агростар” компанияси вакиллари қатнашди.

Семинарнинг асосий мақсади – маҳаллаларни ихтисослаштириш, “таянч маҳалла” ва “ихтисослашган маҳаллалар кластери” моделлари асосида ҳудудларни комплекс ривожлантиришдан иборат.

Шу билан бирга, “Agrostar” компанияси билан ҳамкорликда “етиштириш – қайта ишлаш – сақлаш – қадоқлаш – сотиш” занжирини шакллантириш бўйича илғор тажрибани кенг оммалаштириш, уни бошқа ҳудудларда самарали жорий этиш механизмларини такомиллаштириш асосий вазифалардан биридир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш