Logo

Бугун Тинчлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади: янги халқаро ташаббус ҳақида нималарни билиш керак

Февраль 19, 2026. 19:23 • 1 дақ

58
Бугун Тинчлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади: янги халқаро ташаббус ҳақида нималарни билиш керак

Яқин вақтда можароларни ҳал этишга кўмаклашиш ҳамда глобал хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг халқаро йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Америкалик ҳамкасбининг таклифига биноан Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев Тинчлик кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Дастлаб Тинчлик кенгаши Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш механизми сифатида кўрилган. Бироқ кейинчалик ташаббус концепцияси кенгайтирилди — платформа дунёнинг турли минтақаларида можароларни тартибга солиш масалалари бўйича халқаро маслаҳатлашув ва воситачилик механизми сифатида фаолият юритиши кўзда тутилмоқда.

Муҳокаманинг асосий мавзулари қаторида Ғазода тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, шунингдек хавфсизлик масалалари ҳамда эҳтимолий халқаро барқарорлаштирувчи механизмларни яратиш масалалари бўлиши кутилмоқда.

Халқаро ОАВ хабарларига кўра, Ўзбекистон билан бир қаторда 20 дан ортиқ давлат Тинчлик кенгаши ишида иштирок этишга тайёр эканини билдирган. Улар қуйидагилар:

Аргентина, Албания, Арманистон, Озарбайжон, Баҳрайн, Беларусь, Болгария, Камбоджа, Миср, Сальвадор, Венгрия, Индонезия, Иордания, Қозоғистон, Қувайт, Косово, Марокаш, Монголия, Покистон, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Вьетнам.

Шу билан бирга, айрим давлатлар ҳозирги босқичда ташаббусда иштирок этишдан воз кечган ёки унга қўшилишни маъқул кўрмаган. Улар орасида Германия, Франция, Испания ва Италия бор.

Default Avatar

Материал муаллифи

Shahzoda Kuchkarova

shahzoda@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш