Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳсининг 2-партияси ҳам дуранг билан якунланди

Ноябрь 26, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 25
Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳсининг 2-партияси ҳам дуранг билан якунланди
Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳсининг 2-партияси ҳам дуранг билан якунланди
Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги баҳсининг 2-партияси ҳам дуранг билан якунланди

ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /“Дунё” АА/. Женева шаҳрида ўтаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг иккинчи партияси ҳам дуранг билан якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кеча ўтказилган баҳсда оқ доналарда ҳаракатланган Гукеш Лондон тизимини танлади. Қора доналарда ўйнаган Синдоров рақибининг режасига қарши самарали ўйнаб, ишончли позицияга эга бўлди.

Партия давомида ҳар икки шахматчи марказда устунликка эришишга ҳаракат қилди. Бироқ оқлар учун қулай ҳужум имкониятлари юзага келмади. 20-юришдан сўнг томонлар позициянинг уч марта такрорланиши асосида дурангга келишди.

Шу тариқа, икки партиядан кейин учрашувда ҳисоб 1:1 кўринишига келди. Синдоров матбуот анжуманида қора доналардаги режаси ва фигураларни қайта жойлаштириш орқали позицияни тенглаштирганини таъкидлади.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг учинчи партияси бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Унда Жавоҳир Синдоров оқ доналарда, Гукеш эса қора доналарда ўйнайди. Тўртинчи партиядан аввал шахматчилар бир кун дам олади.

Эслатиб ўтамиз, 14 та классик партиядан иборат жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш