Атирау ва Нукус ўртасидаги янги авиақатнов Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини янада оширмоқда
Ноябрь 26, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 65АТИРАУ, 26 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида Ўзбекистон туризми салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Атирау вилояти ҳокимлиги, “Атамекен” тадбиркорлар палатаси, маҳаллий туристик агентликлар ҳамда юртимиз туризм соҳаси вакиллари иштирок этди.
Учрашувда “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг яқинда очилган Атирау ва Нукус шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатнови ҳақида маълумот берилди. Мазкур янги авиақатновнинг йўлга қўйилиши Атирау вилояти аҳолиси учун Ўзбекистонга саёҳат қилиш имкониятларини янада кенгайтиради.
Тадбир давомида Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш имкониятлари, замонавий клиникалар, санаторий-курорт муассасалари ва соғломлаштириш масканлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, “AKFA Medline” клиникасининг замонавий тиббий хизматлари, диагностика ва даволаниш имкониятлари эътироф этилди.
Шунингдек, “Таштермал” ва “Fanat Resort” санаторийларининг даволаш-соғломлаштириш хизматлари ҳамда дам олиш имкониятлари ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.
Форум якунида маҳаллий туристик агентликлар билан Ўзбекистонга туристик саёҳатларни ташкил этиш, янги туристик пакетлар ишлаб чиқиш, тиббий туризм йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда туристик оқимни янада ошириш масалалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

