Шанхай компаниялари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирди

53
Шанхай компаниялари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирди
Шанхай компаниялари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирди
Шанхай компаниялари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирди
Шанхай компаниялари Ўзбекистон бозорига қизиқиш билдирди

ШАНХАЙ, 13 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси дипломатлари Хитой компаниялари вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Ўзбекистон вакиллари Шанхайдаги “Янги Хунцяо” халқаро тиббиёт маркази бош директори ўринбосари Ю Вэнь Цянь ҳамда “Xuzhou Yooyee Motors Co., Ltd.”, “Shanghai Green Material Zhongda New Material Technology Co., Ltd.” ва “Shanghai Zhuliu Technology Co., Ltd.” каби етакчи компаниялар раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.

Хитой томонига Ўзбекистоннинг кенг кўламли инфратузилма имкониятлари, хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёзлар, шунингдек, “Tashkent Pharma Park” илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ва унинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

“Янги Хунцяо” халқаро тиббиёт маркази вакили мазкур муассаса фаолияти ҳамда “Tashkent Pharma Park” лойиҳасининг концептуал ёндашувлари ва асосий тамойиллари ўртасидаги ўхшашликни қайд этиб, ўзбекистонлик мутахассислар билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Шунингдек, “Xuzhou Yooyee Motors Co., Ltd.” компаниясининг Халқаро савдо бошқармаси раҳбари Моника Гу Мохуа мамлакат аҳолиси сонининг барқарор ўсиб бораётгани Ўзбекистонни компания учун истиқболли ва жозибадор бозорга айлантираётганини қайд этди.

“Firebull” асосчиси Чжэн Мо ҳамда “Footprint” компанияси бош директори Ли Дан Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларида, айниқса, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва жадал ривожланиш жараёнларини юқори баҳолади.

Учрашувлар якунлари бўйича “Xuzhou Yooyee Motors Co., Ltd.” компанияси ҳамда “Firebull” ва “Footprint” брендлари вакилларининг бозор имкониятларини ўрганиш, истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш ва қатор амалий учрашувлар ўтказиш мақсадида жорий йилда Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш