Мадрид ва Барселонада Ўзбекистон–Испания ректорлар форуми бўлиб ўтди

Июнь 13, 2026. 12:30 • 2 дақ

93
Мадрид ва Барселонада Ўзбекистон–Испания ректорлар форуми бўлиб ўтди
Мадрид ва Барселонада Ўзбекистон–Испания ректорлар форуми бўлиб ўтди
Мадрид ва Барселонада Ўзбекистон–Испания ректорлар форуми бўлиб ўтди
Мадрид ва Барселонада Ўзбекистон–Испания ректорлар форуми бўлиб ўтди

МАДРИД–БАРСЕЛОНА, 13 июнь. /“Дунё” АА/. Мадрид ва Барселона шаҳарларида Ўзбекистон–Испания олий таълим муассасалари ректорлари форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ректорлар форуми икки мамлакат университетларининг 100 нафардан ортиқ вакилини, шу жумладан, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг 30 нафарга яқин ректорини бирлаштирди.

Ялпи мажлислар ва мунозаралар давомида иштирокчилар юқори малакали кадрлар тайёрлаш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш, талаба ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ҳамда икки давлат илмий-таълим ҳамжамиятлари ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

Мулоқотларда академик мобилликни ривожлантириш, қўшма таълим дастурларини ҳаётга татбиқ этиш, қисқа муддатли стажировкалар, ўзаро маърузалар, семинар ва маҳорат дарсларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Форум доирасида Ўзбекистон ва Испания университетлари раҳбарлари ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Музокаралар жараёнида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим келишувларга эришилди. Академик ва илмий алоқаларни ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ва тажриба алмашишни назарда тутувчи қатор ҳамкорлик битимлари ҳам имзоланди.

Анжуман қатнашчилари олий таълим соҳасидаги Ўзбекистон–Испания ҳамкорлигининг имконияти юқори эканини қайд этиб, икки мамлакат университетлари ўртасидаги шериклик алоқаларини янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш