“Infora News”: Тошкент халқаро инвестиция форуми Марказий Осиёнинг иқтисодий имкониятини намойиш этувчи етакчи платформага айланмоқда
Июнь 13, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 91
ИСЛОМОБОД, 13 июнь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Infora News” электрон нашрида V Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада жорий йилнинг 16–18 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистоннинг асосий инвестиция платформаси сифатида ном қозонгани алоҳида қайд этилган.
“Форумнинг асосий ғояси – Ўзбекистон нафақат капитал жалб қила оладиган, балки Марказий Осиёнинг иқтисодий ривожланишида узоқ муддатли қоидалар ва йўналишларни белгилай оладиган минтақавий инвестиция маркази мақомини мустаҳкамлашдан иборат”, – дейилади материалда.
Таъкидланганидек, Тошкент халқаро инвестиция форумининг аҳамияти нафақат унинг кўлами, балки иштирокчилар учун амалий қиймати билан ҳам белгиланади. Мазкур форум давлат ва ҳукумат раҳбарларидан тортиб, халқаро молия институтлари, суверен фондлар ва йирик корпорациялар вакилларигача бўлган асосий иқтисодий ва сиёсий қарор қабул қилувчи шахсларга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини тақдим этади.
Форум давлат, инвесторлар ва бизнес бир маконда жамланадиган ноёб муҳитни шакллантирмоқда, бу эса умумий муҳокамалардан аниқ ҳамкорлик форматларига ўтиш имконини беради. TIIF доирасида B2B ва B2G форматидаги учрашувлари фаол ривожлантирилмоқда, улар инвестиция келишувларини тузиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Нашрда 2025 йилда бўлиб ўтган IV Тошкент халқаро инвестиция форуми якунлари ҳам таҳлил қилинган. “TIIF-2025” якунлари давлат тузилмалари, молиявий институтлар ва глобал бизнес вакиллари томонидан кенг халқаро эътирофга сазовор бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси