Истанбулдаги мактаб Ўзбекистон таълим муассасаси билан қардош мактаб алоқаларини ўрнатиш ташаббусини билдирди

Октябрь 17, 2026. 14:00 • 2 дақ

• 72
Истанбулдаги мактаб Ўзбекистон таълим муассасаси билан қардош мактаб алоқаларини ўрнатиш ташаббусини билдирди

ИСТАНБУЛ, 17 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасида ушбу шаҳарнинг Пендик туманидаги “Боязид Йилдирим” мактаби директори Меҳмет Комог, шунингдек, мазкур таълим даргоҳининг ўқитувчи ва ўқувчилари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Аввалроқ мазкур мактаб ўқувчилари 1 октябрь — “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан ўзбек тилида қўшиқ ижро этиб, Ўзбекистон устозларига видеотабрик йўллаган эди.

Мулоқот чоғида турк томони Ўзбекистонни ота юрт, буюк алломалар ва мутафаккирлар замини сифатида қадрлашларини, мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданий меросига катта қизиқиш билдиришларини таъкидлади. Ўқувчилар ўзбек тилида шеър ва ибораларни ёд олиб, ўзбекистонлик тенгдошлари билан яқин дўстлик алоқаларини ўрнатиш истагини билдирдилар.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда мактаб раҳбарияти Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларидан бири, жумладан, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Амир Темур номидаги мактаб билан қардош мактаб алоқаларини ўрнатиш таклифини илгари сурди.

Ҳамкорлик доирасида ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этиш, ўзбек ва турк халқларининг муштарак тарихи ва маданиятини ўрганиш, шунингдек, ўзаро ташрифларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди. Туркиялик ўқувчилар ўз навбатида ўзбекистонлик тенгдошларини ўз оилаларида меҳмон сифатида қабул қилишга тайёр эканликларини қайд этдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш