Ўзбекистон ва БМТ ўта муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Октябрь 17, 2026. 14:30 • 2 дақ

• 43
Ўзбекистон ва БМТ ўта муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва БМТ ўта муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

ТОШКЕНТ, 17 октябрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академиясида ҳимояси заиф объектлар ва ўта муҳим инфратузилмани террорчилик таҳдидларидан ҳимоя қилиш масалалари бўйича уч кунлик миллий даражадаги чуқурлаштирилган маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон ва БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси ўртасидаги 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни амалга ошириш доирасида ўтказилди.

Маслаҳатлашувлар БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Маслаҳатлашувларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга корхоналар мутахассислари иштирок этди. БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгаши Терроризмга қарши кураш қўмитасининг Ижроия директорати экспертлари маърузачи сифатида қатнашди. Халқаро мутахассислар ўта муҳим объектларни ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор тажрибани тақдим этади.

Шунингдек ўқинг

Тадбир давомида объектларни ҳимоя қилишнинг тезкор ва техник чоралари, террорчилик ҳужумларининг олдини олиш ҳамда масъул тузилмаларнинг бундай ҳужумларга жавоб чораларини кўришга тайёрлиги масалалари кўриб чиқилди.

Маслаҳатлашувлар якунлари бўйича миллий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда амалдаги механизмларни такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш