Польша матбуоти: Ўзбекистон ва Покистон Хитой орқали савдо йўлларини кенгайтирмоқда
Сентябрь 05, 2026. 13:30 • 54 сония
• 62
ВАРШАВА, 5 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Покистон Афғонистон ҳудудини четлаб ўтиб, Хитой орқали икки томонлама савдони кенгайтириш бўйича дастлабки келишувга эришди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Kierunek Kaukaz” порталига таяниб.
Мақолада қайд этилишича, яқин вақт ичида томонлар тегишли протоколни имзолашни режалаштирмоқда. Ҳужжат минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ таҳдидлар шароитида икки давлат ўртасидаги транзит имкониятларини кенгайтириш ва юкларни узлуксиз етказиб беришни таъминлашга қаратилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида Трансафғон темир йўли лойиҳаси устида ҳам иш олиб бормоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон маҳсулотларини Покистоннинг денгиз портларига тезроқ етказиб бериш имконини яратиши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси