Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўз ишини давом эттирмоқда

Сентябрь 05, 2026. 13:00 • 2 дақ

30
Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўз ишини давом эттирмоқда
«Дунё» АА олган сурат
Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўз ишини давом эттирмоқда
«Дунё» АА олган сурат
Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўз ишини давом эттирмоқда
«Дунё» АА олган сурат
Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси ўз ишини давом эттирмоқда
«Дунё» АА олган сурат

САМАРҚАНД, 5 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 5 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси доирасида “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг иштироки” мавзусида махсус очиқ сессия бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”АА мухбири.

Сессияда турли мамлакатлар парламентларининг ёш аъзолари, халқаро ташкилотлар ҳамда соҳа экспертлари Барқарор ривожланиш мақсадларини миллий даражада амалга оширишда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ўрни ва имкониятларини муҳокама қилди.

Тадбирни Олий Мажлис Сенати Раиси, Барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси ҳамраиси Танзила Нарбаева очиб берди.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда БРМни амалга ошириш борасида ижтимоий, иқтисодий, экологик ва институционал йўналишларда салмоқли натижаларга эришилмоқда. Хусусан, 2021–2025 йилларда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 5,8 фоизгача, ишсизлик даражаси эса 2020–2025 йилларда 10,5 фоиздан 5,1 фоизгача тушди. Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 18,7 фоиздан 47,7 фоизга етди.

Шунингдек ўқинг

Мазкур натижалар БРМни амалга оширишда давлат сиёсатининг барча йўналишларини қамраб олган тизимли ёндашув шаклланаётганини кўрсатади. Парламентлар қонунчилик базасини такомиллаштириш, давлат дастурлари ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш, бюджет устуворликларини белгилаш ҳамда фуқаролар, айниқса, ёшларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнига кенгроқ жалб этишда муҳим ўрин тутади.

Сессияда Ўзбекистон ташаббуси билан қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш тўғрисида”ги ҳамда “Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида” резолюцияларининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ёш парламент аъзоларининг БРМни илгари суришдаги роли, парламентларнинг ёшлар билан ишлаш механизмлари, ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек, БРМга эришишни жадаллаштириш бўйича парламентлараро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Тадбир якунида ёш парламент аъзолари томонидан БРМни амалга оширишдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларни алмашиш ва самарали парламент механизмларини қўллаш бўйича таклифлар билдирилди.

«Дунё» АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш