Германиядаги ватандошларимизни футбол мусобақаси бирлаштирди

Октябрь 06, 2026. 18:00 • 2 дақ

• 25
Германиядаги ватандошларимизни футбол мусобақаси бирлаштирди
Германиядаги ватандошларимизни футбол мусобақаси бирлаштирди
Германиядаги ватандошларимизни футбол мусобақаси бирлаштирди
Германиядаги ватандошларимизни футбол мусобақаси бирлаштирди

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 6 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси томонидан Германияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ўртасида футбол бўйича мусобақа ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Спорт тадбирида Германиянинг турли федерал ерларидан келган 12 та жамоа иштирок этди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар ватандошларимизни бир майдонда жамлаб, улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Турнирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан дипломатлар иштирокчиларни қутлаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати, хориждаги ватандошларимизнинг таълим олиши, касбий ривожланиши ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун яратилаётган кенг шароитлар ҳақида таъкидладилар.

Шунингдек ўқинг

Муросасиз кечган ўйинлар натижасига кўра, Мюнхен шаҳридан келган жамоа турнир ғолиби деб топилди ва бош кубок билан тақдирланди. Мусобақанинг соврин жамғармаси ҳамда фаол ўйинчилар учун рағбатлантирувчи совғалар ватандошимиз — “MK Key” компанияси асосчиси Маҳмуд Расулов томонидан тақдим этилди.

Спорт байрами якунида “Тошкент” ресторани асосчиси Санжар Абакулов кўмагида миллий таомлар тортилган байрам дастурхони ташкил этилди. Бу эса иштирокчиларга илиқ ва дўстона муҳитда мулоқотни давом эттириш имконини берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш