Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари медаллари сони 55 тага етди

Октябрь 01, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 86

АИЧИ-НАГОЯ, 1 октябрь. /“Дунё” АА/. ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги муваффақиятли кунни ўтказди: мусобақанинг ўн биринчи куни якунига кўра, спортчиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Айниқса, дзюдо ва юнон-рум курашидаги натижалар эътиборга молик. Дзюдочи Сита Қадамбоева ва юнон-рум кураши вакили Айтжан Халмаханов олтин медалга сазовор бўлди. Абдураҳим Нутфуллоев ва Рафаэль Цицуашвили эса кумуш медалларни қўлга киритди.

Боксчиларимиз Феруза Казакова, Ситора Турдибекова ва Шавкатжон Болтаев, дзюдочи Самариддин Қўчқоров ҳамда юнон-рум курашчиси Жалгасбай Бердимуратов бронза медаллари билан тақдирланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 55 та – 16 та олтин, 20 та кумуш ва 19 та бронзага етди.

Бугун ҳам спортчиларимиз қатор муҳим натижаларни қайд этишмоқда. Юнон-рум курашида Алишер Ғаниев дастлаб филиппинлик, кейин япон ва эронлик рақибларини мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Дзюдода Шаҳрам Аҳадов афғонистонлик ва кореялик рақибларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Кейинги босқичда у япониялик рақибини Golden Score'да мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Шаҳрам финалда БАА вакили Казбек Нагучевга имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан Осиё ўйинларини якунлади. 

Дзюдочилар Шукуржон Аминова ва Хуршида Раззоқбердиева ҳам қатор ғалабаларни қайд этиб, медаллар учун курашни давом эттирди. Аминова қирғизистонлик ва қозоғистонлик рақибаларини, Раззоқбердиева эса бангладешлик ҳамда Хитой Тайпейи вакиласини мағлуб этди.

Слаломда эшкак эшиш бўйича Анвар Клевлеев иккинчи натижа билан финалга йўл олган бўлса, теннисда Ҳумоюн Султонов Хитой Тайпейи вакилини 7:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.

Футболда эса Ўзбекистон U23 терма жамоаси ярим финалда Япония билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 8:9 ҳисобида мағлуб бўлди. Энди жамоамиз 3 октябрь куни бронза медали учун Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Шунингдек, бугун спортчиларимиз гольф, регби, жиу-житсу, велоспорт, слалом, юнон-рум, аёллар кураши, дзюдо, бадиий гимнастика, волейбол бўйича юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш