Ўзбекистон таниқли шоираси Колумбиядаги халқаро адабиёт фестивалида иштирок этади
Июнь 17, 2026. 11:30 • 2 дақ
• 16МЕДЕЛЬИН, 17 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Хосият Рустамова Колумбиянинг Медельин шаҳрида бўлиб ўтадиган 36-Халқаро адабиёт фестивалида иштирок этади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбек шоирасининг чиқиши фестивалнинг муҳим қисмларидан бирида бўлиб, бу ўзбек замонавий шеъриятини халқаро аудиторияга танитишда муҳим воқеага айланади.
Ушбу нуфузли форумдаги иштирок Ўзбекистон ва Лотин Америкаси мамлакатлари ўртасидаги маданий алоқаларни кенгайтириш, миллий адабиётимизни жаҳон миқёсида оммалаштириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Айни шу паллада жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган эътибори спорт соҳасида ҳам намоён бўлади. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирокини бошлаб, Колумбия терма жамоаси билан куч синашади. Бу омилларнинг барчаси мамлакатимизнинг халқаро майдонда спортдан тортиб маданиятгача бўлган турли йўналишлардаги иштироки тобора кенгайиб бораётганини кўрсатади.
Спорт мусобақаларида ҳам, адабий форумларда ҳам Ўзбекистон вакиллари миллий маданият ва қадриятлар тарғиботчиси сифатида майдонга чиқиб, юртимизнинг глобал мулоқотга очиқлигини намойиш этмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


