ТИВ ходимлари учун “Улуғ Амир ва Донна Мария” бадиий фильми намойиши ўтказилди

Июнь 15, 2026. 18:00 • 2 дақ

160

ТОШКЕНТ, 15 июнь /“Дунё” АА/. Пойтахтимиздаги “Ренессанс” кино уйида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан “Тирик тарих” туркуми доирасида яратилган “Улуғ Амир ва Донна Мария” бадиий фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фильм намойишида иштирок этган ходимлар воқеа шунчаки тарихий факт эмас, балки аждодларимизнинг дунё цивилизацияси ва тинчлигини асрашда нечоғлик буюк кучга эга бўлганининг исботини кўришди.

Вазирлик ходимлари, жумладан, ёш дипломатлар ушбу киноасар орқали бугунги Ўзбекистон ўзининг бой ўтмишига таяниб, халқаро майдонда маданий дипломатиянинг гўзал намунасини кўрсатаётганини таъкидлади. Шунингдек, улар миллий ўзликни англаш ва тарихдан фахрланиш туйғусини яна бир бор ҳис қилгани, бундай намойишларнинг мунтазам ташкил этилиши эса ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини юксалтиришда муҳим ўрин тутишини қайд этди.

Кинокартина сўнггида Амир Темурнинг дунё ҳукмдорларига (Европа ва Осиё) йўллаган мактубларининг нусхалари намойиш этилди. Ушбу битиклардаги юқори даражадаги сиёсий маҳорат ва халқаро мулоқот маданияти дипломатларда ватанпарварлик ва ифтихор туйғусини уйғотди.

“Ўзбекфильм” киностудияси ҳамда Туркиянинг “Kanguru” компанияси ҳамкорлигида суратга олинган ушбу асар нафақат юртимизда, балки Мадрид, Барселона, Лондон ва Вашингтон каби шаҳарларда ҳам катта муваффақият билан намойиш этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш