Иштихон техникуми ва Анқара лицейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Октябрь 08, 2026. 09:00 • 2 дақ

• 103
Иштихон техникуми ва Анқара лицейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Иштихон техникуми ва Анқара лицейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Иштихон техникуми ва Анқара лицейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

АНҚАРА, 8 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Иштихон тумани 2-сон техникуми ҳамда Анқарадаги “Şehit Mehmet Karakaşoğlu Mesleki ve Teknik Anadolu Lisesi” лицейи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Иштихон делегацияси Анқарага сафари давомида лицейдаги ўқув жараёни ва амалий таълим тажрибаси билан танишди. Муассаса раҳбарияти билан қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Меморандум қурилиш ва пардозлаш, электротехника ва энергетика, пайвандлаш, мебель ишлаб чиқариш, сантехника ва иқлимлаштириш касбларига тайёрлаш бўйича тажриба алмашишни қамраб олади.

Педагоглар учун семинарлар ва маҳорат дарслари, ўқувчиларнинг қўшма амалий лойиҳалари, ўқув-услубий материаллар алмашинуви ҳамда имкониятлардан келиб чиқиб, қисқа муддатли амалий ташрифлар назарда тутилган.

Ҳамкорлик ўқитувчилар малакасини ошириш ва ўқувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мос амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

Элчихона вакиллари Ўзбекистоннинг бошқа техникумлари ҳамда Туркия касбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ишларини давом эттирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш