Фарғонада тарихда илк бор “Сибир кунлари” глобал форуми бўлиб ўтди

Октябрь 07, 2026. 18:30 • 2 дақ

• 64

ФАРҒОНА, 7 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси Россиянинг Красноярск ўлкаси маъмурияти билан ҳамкорликда 5–6 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида тарихда илк бор “Сибир кунлари” глобал форумини ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур нуфузли тадбирда Россиянинг тўртта сибир минтақаси — Новосибирск ва Омск вилоятлари, Красноярск ҳамда Олтой ўлкалари раҳбарлари, шунингдек, Томск вилояти етакчи олий ўқув юртлари ректорлари, йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда ижодий жамоалар иштирок этди.

Форумдан асосий мақсад Ўзбекистон ва Сибир минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий, саноат, таълим, маданий ва туристик алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан иборат бўлди.

Ташриф доирасида Россия минтақалари раҳбарлари Фарғона вилоятидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари, логистика марказлари, жумладан, Қувасой шаҳридаги “Crown Ceramics” керамогранит плиталари заводи, Қува туманидаги “KVARS” шиша идишлар корхонаси, “Quva-Agro Star” агрологистика мажмуаси, шунингдек, “Fergana Global Textile” корхонаси ва “Нефтчи” футбол академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, Фарғона давлат университетида Сибир олий ўқув юртларининг тақдимоти ўтказилиб, академик алмашинув ва қўшма таълим лойиҳалари бўйича янги шартномалар имзоланди.

Форумнинг бизнес қисмида томонлар савдо-иқтисодий шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Натижада Фарғона вилояти ва Красноярск ўлкаси ўртасида Ҳамкорлик меморандумлари, шунингдек, Сурхондарё, Наманган вилоятлари ҳамда Омск ва Красноярск ўлкалари ўртасида агросаноат мажмуаси ва инвестиция йўналишларида ўзаро англашув ҳужжатлари имзоланди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Россиянинг Омск ва Новосибирск вилоятларида ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига мўлжалланган йирик улгуржи-тақсимлаш марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ўз навбатида, Россиянинг “ЗДРАВМЕДТЕХ-Азия” корхонаси Чирчиқ эркин иқтисодий зонасида тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариб келмоқда ва яқин келажакда Фарғона вилоятида янги қувватларни ишга тушириш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш