“The Diplomatic Insight”: Туркий дунё Евроосиёдаги энг жозибадор сайёҳлик йўналишларидан бирига айланиш имкониятига эга

Октябрь 16, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 69
“The Diplomatic Insight”: Туркий дунё Евроосиёдаги энг жозибадор сайёҳлик йўналишларидан бирига айланиш имкониятига эга

ИСЛОМОБОД, 16 октябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The Diplomatic Insight” нашрида “Туркий дунё – Евроосиёдаги энг жозибадор сайёҳлик йўналишларидан бири” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Сўнгги йилларда туризм Ўзбекистон тараққиётининг стратегик соҳаларидан бирига айланиб, нафақат иқтисодиётда, балки халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, маданий алмашинув ва халқ дипломатиясини ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин тутмоқда, – дейилган мақола аввалида. – Айниқса, Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо қардош мамлакатлар билан сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон учун алоҳида аҳамиятга эга”.

Қайд этилишича, туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш ҳам муҳим йўналишлардан биридир. Ўзбекистон талабалар алмашинуви, стажировкалар, семинарлар ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш масалаларида Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркий давлатлар ташкилотининг бошқа мамлакатлари университетлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шунингдек ўқинг

Виза тартибларини енгиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.

“Амалга оширилаётган ишлар ва ташаббусларнинг барчаси, энг аввало, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлардан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимининг мунтазам ортиб боришига хизмат қилмоқда. Жумладан, 2025 йил давомида ТДТ минтақасидан келган сайёҳларнинг умумий сони 6,15 миллион кишидан ошди”, – деб ёзган нашр.

Мақола охирида таъкидланганидек, туркий дунё Евроосиёдаги энг жозибадор ва барқарор сайёҳлик йўналишларидан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга. Ўзбекистон ушбу умумий мақсадни рўёбга чиқаришда келгусида ҳам фаол иштирок этишга, янги лойиҳаларни илгари суришга ва туркий давлатларнинг ягона сайёҳлик маконини шакллантиришга кўмаклашишга тайёр.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш