“The Gulf Observer”: Тошкент форумида кўплаб давлатларнинг етакчи молия ташкилотлари бирлашади
Июнь 01, 2026. 16:55 • 2 дақ
• 45
ИСЛОМОБОД, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The Gulf Observer” порталида Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган “Ўзбекистон ўзини Евроосиё инвестиция маркази сифатида намоён этмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада таъкидланишича, V Тошкент халқаро инвестиция форуми геосиёсий етакчилик ва глобал инвестиция архитектураси ўртасидаги тобора кучайиб бораётган яқинлашувни акс эттиради. Халқаро тадбирда нуфузли маърузачилар ва меҳмонлар иштирок этади.
Иштирокчилар таркиби форум анъанавий инвестиция платформаси доирасидан чиқиб, давлат раҳбарлари, бош вазирлар, молия ва савдо вазирлари, ривожланиш банклари раҳбарлари ҳамда йирик халқаро молия институтлари вакилларини бирлаштирган юқори даражадаги дипломатик ва иқтисодий мувофиқлаштириш майдонига айланганини кўрсатади.
Нашрда қайд этилишича, форум Марказий Осиё давлатлари, Евроосиёнинг асосий етакчилари ва айрим Европа мамлакатлари раҳбарлари ўртасидаги институционал ҳамкорликни акс эттиради. Бу эса Тошкент халқаро инвестиция форумининг ҳукуматлараро иқтисодий мувофиқлаштириш платформаси сифатидаги ролини янада мустаҳкамлайди.
Форумда, шунингдек, халқаро молия институтлари ва суверен инвестиция ташкилотларининг етакчи вакиллари қатнашади. Улар орасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти ҳам бор. Унинг иштироки Марказий Осиё бўйлаб минтақавий ривожланишни молиялаштириш ва инфратузилма лойиҳаларига инвестициялар жалб этиш бўйича институционал ҳамкорлик изчил давом этаётганидан далолат беради.
Тошкентда ўтказилаётган мазкур нуфузли тадбирда савдо, энергетика ва иқтисодий ривожланиш соҳалари учун масъул бўлган кўплаб мамлакатлар вазирларининг иштирок этиши ҳам режалаштирилган.
Бўлажак Тошкент халқаро инвестиция форуми маърузачилари ва таниқли меҳмонлари таркиби Ўзбекистоннинг глобал инвестиция дипломатияси ҳамда геоиқтисодий мувофиқлаштириш марказларидан бири сифатидаги ўрни мустаҳкамланаётганидан далолат беради. Шунингдек, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Америкадан олий ва юқори даражадаги вакилларнинг иштироки Тошкент форуми сўнгги йилларда халқаро миқёсда муҳим мулоқот ва ҳамкорлик платформасига айланганини кўрсатади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




