Logo

“The i Paper”: Ўзбекистонга келган сайёҳлар совуқ мавсумда ҳам илиқ таассуротларга эга бўлмоқда

Февраль 13, 2026. 09:05 • 2 дақ

34
“The i Paper”: Ўзбекистонга келган сайёҳлар совуқ мавсумда ҳам илиқ таассуротларга эга бўлмоқда

ЛОНДОН, 13 февраль. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг “The i Paper” электрон нашрида афсонавий Ипак йўли бўйлаб жойлашган Ўзбекистон шаҳарларига қишки саёҳат ҳақида репортаж эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола муаллифининг таъкидлашича, қишки ташриф тарихий шаҳарларнинг улуғвор меъморчилиги ва ўзига хос муҳитидан хотиржам баҳраманд бўлиш имконини беради.

Совуқ мавсумда ҳам Ўзбекистонда “қайноқ” таассуротларни учратиш мумкин. Марказий Осиёнинг энг муҳим ислом маданияти марказларидан бири бўлган Бухорода 500 йилдан ортиқ фаолият юритаётган Бозори Корд ҳаммоми мавжуд. Бу ерда, буғли парида саёҳатчи ҳақиқий қишки ҳашаматни – иссиқлик, қулайлик ва дам олиш имкониятини ҳис қилади.

Ўзбекистонда қиш фасли диққатга сазовор жойларни томоша қилишга халақит бермайди. Ўтган йилнинг январь–сентябрь ойларида сайёҳлар оқими 2019 йилга нисбатан 73 фоизга ошди. Бунга 90 дан ортиқ мамлакат фуқаролари учун визасиз режим, иқтисодий ислоҳотлар ва транспорт қулайлигининг яхшиланиши ёрдам берди. Хорижлик меҳмонларнинг аксарияти баҳор ва кузни афзал кўради, қишда эса тарихий шаҳарлардан нисбатан ёлғизликда баҳраманд бўлиш мумкин.

Муаллиф Бухоро ва Самарқандда бўлиб, у ерда қадимий анъаналар ва замонавий қулайлик уйғунлигини пайқаган. Бухорода “Malika Sultan Gold embroidery” устахонасида бўлди. Бу ерда ўн бешинчи авлод усталари зардўзликни давом эттирмоқда. Самарқандда журналист Регистон майдонида сайр қилиб, машҳур мадраса ва Амир Темур мақбарасини кўздан кечирди.

Саёҳат шаҳарлар ўртасида тезюрар поездларда саёҳат қилиш, ўзбек таомлари, ҳунармандчилиги ва қишки кўнгилочар тадбирлари билан танишиш, жумладан, Тянь-Шань тоғларида қорда юриш билан боғлиқ эди. Муаллиф совуқ бўлишига қарамай, одамларнинг илиқлиги, меҳмондўстлиги ва тўйимли таомлари қишки Ипак йўлини унутилмас қилганини таъкидлайди.

“The i Paper”даёзилганидек, Ўзбекистонда қиш фасли сайёҳлик мавсумларисиз қадимий шаҳарларни кашф этиш ва Ипак йўли муҳитини чинакамига ҳис қилиш учун ноёб имкониятдир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш