Гуанчжоудаги халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Июнь 01, 2026. 09:55 • 57 сония
• 74ГУАНЧЖОУ, 1 июнь. /“Дунё” АА/. “Guangzhou International Tourism Fair” халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан ташкил этилган тақдимот доирасида иштирокчиларга мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихий-маданий мероси, миллий қадриятлари ва анъаналари ҳамда юртимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир доирасида экологик туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, тоғли ҳудудларда барпо этилган замонавий дам олиш мажмуалари, сайёҳлар учун яратилган инфратузилма ҳамда хавфсизликни таъминлаш ва туристик хизматлар сифатини оширишга йўналтирилган амалий чора-тадбирлар тақдимот қилинди.
Шунингдек, кўргазма давомида хорижий сайёҳлик агентликлари ва компаниялари билан учрашув ўтказилиб, унда Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кенгайтириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси








