Ўзбекистон ва Германия ҳамшираларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ноябрь 21, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 35
Ўзбекистон ва Германия ҳамшираларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ўзбекистон ва Германия ҳамшираларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ўзбекистон ва Германия ҳамшираларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ўзбекистон ва Германия ҳамшираларни тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда

 БЕРЛИН, 21 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида “Globogate” компанияси вакиллари билан ҳамкорликда ҳамширалик ва парваришлаш мутахассисларини тайёрлаш ҳамда уларни Германияда ишга жойлаштиришга бағишланган “Deutscher Pflegetag 2026” конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тиббиёт ва таълим муассасалари, иш берувчилар ҳамда ушбу мамлакатда фаолият юритаётган ватандошлар иштирок этди.

Учрашувда ўзбекистонлик мутахассисларни касбий тайёрлаш, уларни Германия соғлиқни сақлаш тизимига интеграция қилиш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Конференцияда сўзга чиққанлар юқори сифатли касбий ва тил тайёргарлиги, малакаларни тан олиш ҳамда мутахассисларнинг янги муҳитга мослашувини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Хусусан, Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Роланд Йопп Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини қайд этди.

Йиғилишнинг марказий мавзуларидан бири ўрта тиббиёт ходимларини немис стандартлари асосида ўқитиш бўлди. “Globogate” компанияси бош директори Жессика Бунея Ўзбекистондаги 20 та коллежни қамраб олган махсус тайёргарлик дастури ҳақида маълумот берди.

Шунингдек ўқинг

Экспертлар Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда амалга оширилаётган “Global Skills Partnership” пилот лойиҳаси доирасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг ҳужжатларини тан олиш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу жараён шаффоф ва адолатли “Faire Anwerbung Pflege Deutschland” сифат белгиси талабларига мувофиқ ташкил этилиши алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Германиядаги нуфузли клиникаларда фаолият юритаётган ватандошлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, немис шифохоналарининг ўзбекистонлик кадрларга катта қизиқиш билдираётганини маълум қилдилар.

Муҳокамалар якунида томонлар касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг Германияда муваффақиятли меҳнат қилиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёр эканликларини билдирдилар.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш