Исроилдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди
Февраль 01, 2026. 16:20 • 35 сония
• 69
ТЕЛЬ-АВИВ, 1 февраль. /“Дунё” АА/. Исроилнинг “Asia Travel” сайёҳлик компанияси раҳбари, Ўзбекистоннинг Исроилдаги сайёҳлик бренди элчиси Ниссан Мушаев ва “Дипломатик сервис хизмати” ДУК вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, Исроилдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини изчил оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, самарали ташкилий ишларни йўлга қўйиш ва “Дипломатик сервис хизмати” ДУК билан сайёҳларни қабул қилиш, логистика ва юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш бўйича амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва белгиланган ташаббусларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
