“Freedomtravel”: Ўзбек маданияти ва ҳунармандчилиги скандинавиялик сайёҳларни мафтун этмоқда
Февраль 01, 2026. 14:00 • 56 сония
• 140
СТОКГОЛЬМ, 1 февраль. /“Дунё” АА/. “Freedomtravel” онлайн сайёҳлик нашрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда қайд этилишича, Ўзбекистон шу йил Даниянинг Ҳернинг шаҳрида ўтказиладиган анъанавий “Danish Travel Show 2026” сайёҳлик кўргазмасида иштирок этади.
“Тарихан Буюк Ипак йўлининг маркази сифатида танилган Ўзбекистон ўзига хос маданий йўналиш сифатида скандинавия сайёҳлари ва туризм соҳасидаги мутахассислар эътиборини тобора кўпроқ жалб қилмоқда”, - дейилади мақолада.
Жумладан, Шимолий Европадан келган меҳмонлар учун ҳақиқий саёҳат тажрибасини шакллантирадиган бой тарихий-маданий мерос, анъана ва меъморий ёдгорликларга эга эканлигини мақолада кўрсатиб ўтилган.
Таъкидланишича, афсонавий қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари асосий туристик диққатга сазовор жойлар бўлиб, ташриф буюрувчиларга нафақат қизиқарли жойларни зиёрат қилиш, балки ёрқин маданият, ҳунармандчилик ва кундалик ҳаёт билан танишиш имконини беради.
Умуман олганда, нашр халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга замонавий, хавфсиз ва маданий жиҳатдан бой сайёҳлик йўналиши сифатида қизиқиши ортиб бораётганини акс эттиради. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг йирик халқаро сайёҳлик тадбирларида иштирок этишига, миллий туризм салоҳиятини янада тарғиб қилишга ва хорижий бозорларда унинг ижобий имижини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
