Европа ва Марказий Осиё университетлари ректорлари Самарқандда жам бўлади
Февраль 01, 2026. 16:40 • 40 сония
• 34
ВАРШАВА, 1 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари “Perspektywy” таълим жамғармаси асосчиси ҳамда “IREG Academic Ranking and Excellence Observatory” президенти Вальдемар Сивински билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи университетлари ўртасида таълим ҳамда илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, музокараларнинг асосий эътибор 2026 йил 13–14 апрель кунлари Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган “Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатларининг техника ва тиббиёт университетлари конгресси” ташкилий масалаларига қаратилди.
Шунингдек, учрашувда қайд этилишича, транспорт алоқаларидаги қулайлик Конгрессда Европанинг энг нуфузли университетлари ректорларининг тўлиқ таркибда иштирок этишини таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади.
Музокаралар якунида мазкур масалалар юзасидан Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов номига тегишли таклифлар ва расмий мактуб йўлланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
