Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Сентябрь 30, 2026. 17:30 • 1 дақ

• 69
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

АЛ-КУВАЙТ, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Амир девони ишлари вазири шайх Ҳамад Жобир ал-Али ас-Сабоҳ билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида Ўзбекистон–Кувайт муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, олий даражадаги мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақадаги жорий вазият юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда минтақадаги мавжуд вазият юзасидан алоҳида фикр алмашилди.

Кувайтликлар Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича амалий ишларни давом эттиришга тайёрлигини таъкидланди.

Кувайт томони аввал Ўзбекистонга ташриф буюрганини эслаб, мамлакат ҳақида илиқ фикрлар билдирди. У Ўзбекистон халқининг меҳмондўстлиги, миллий урф-одат ва анъаналари, мамлакатдаги тинчлик, осойишталик ва хавфсиз муҳит унда яхши таассурот қолдирганини эътироф этди.

Томонлар Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш