Logo

Ўзбекистон ва Ўмон давлат хизмати учун кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Декабрь 02, 2025. 18:52 • 51 сония

196
Ўзбекистон ва Ўмон давлат хизмати учун кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқда

МАСКАТ, 9 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон меҳнат вазири Маҳад Баавин билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда вазир унга кўрсатилган эътибор ва жорий йилнинг 23-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Давлат хизмати форуми доирасида юқори даражадаги учрашувлар ташкил этилгани учун Ўзбекистоннинг тегишли идораларига самимий миннатдорлик билдирди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида соҳага масъул раҳбарларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон–Ўмон муносабатларини ривожлантириш ва давлат хизмати учун кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш