Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми ўз ишини бошлади
Июнь 23, 2025. 10:13 • 57 сония
• 187
САМАРҚАНД, 23 июнь. / "Дунё" АА /. Самарқандда давлат бошқаруви соҳасидаги энг йирик халқаро тадбирлардан бири – БМТ Давлат хизмати форуми (UN Public Service Forum 2025) ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (UN DESA) Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирга Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилмоқда.
Форум 23-25 июнь кунлари бўлиб ўтади ва унда Европа, Осиё, Африка ҳамда Лотин Америкасининг ўнлаб мамлакатларидан вазирлар, давлат органлари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик сектори ва бизнес вакилларидан иборат рекорд даражадаги иштирокчилар сони қайд этилиши кутилмоқда.
Анжуман – "2030 йилгача беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини тақдим этишни жадаллаштириш" асосий мавзусида ташкил этилди.
Форум дастуридан ялпи мажлислар, мавзуга оид мунозаралар, муваффақиятли амалиётлар тақдимотлари ва давлат бошқарувидаги янги ёндашувларга бағишланган стратегик музокаралар ўрин олган.
2003 йилдан буён ушбу форум АҚШ, Австрия, Танзания, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда бўлиб ўтган. 2025 йилда эса Самарқанд давлат хизмати келажаги ҳақидаги глобал мулоқот учун янги марказига айланиши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Женевадаги Миллатлар саройида Ўзбекистон Конституцияси куни ўтказилди
Женевада “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти бўлди
“Саодат” журналининг бир асрлик юбилей байрами нишонланди
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди