Ўзбекистон элчиси Ўмон соғлиқни сақлаш вазири билан учрашди
Ноябрь 27, 2025. 18:24 • 29 сония
• 57
МАСКАТ, 30 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Ўмон соғлиқни сақлаш вазири Ҳилол ал-Сабти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот жараёнида икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамлаш, тиббий тайёргарликни юксалтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, тажриба алмашиш ва тизимни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатларни имзолаш масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакатнинг ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ўртасида тажриба алмашиш ва биргаликда лойиҳалар ишлаб чиқиш борасида фикр-мулоҳаза алмашилди.
Учрашув якунида ўзаро шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар кўриб чиқилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади