Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Декабрь 14, 2025. 11:54 • 38 сония
• 150
ЛОНДОН, 14 декабрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг “Hali Publishing” нашриёт компанияси бош муҳаррири Бен Эванс билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда Бен Эванс томонидан “Hali Publishing” нашриётининг кенг имкониятлари, жумладан, нодир китоб ва адабиётларни нашрга тайёрлаш ва бу жараёнда замонавий инновацияларни қўлланиши ҳақида маълумот берилди.
Унинг таъкидлашича, компания ўзбек миллий матолари ва сўзаналарига бағишланган китобни нашр этиш арафасида.
Суҳбат якунида компания билан Ўзбекистоннинг манфаатдор идора ва ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларида келишувга эришилди.
“Hali Publishing” 1978 йилда ташкил топган. У Британияда жойлашган нуфузли нашриёт компанияси бўлиб, асосан антик ва замонавий қўл меҳнати билан тайёрланган тарихий ва асори антиқаларга бағишланган нашрларни тайёрлаш билан шуғулланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади
Буюк Британиялик журналистга “Олтин қалам” миллий мукофоти топширилди