Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Декабрь 14, 2025. 11:10 • 2 дақ
• 144ПЕКИН, 15 декабрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари, ўзбек-хитой муносабатларининг истиқболларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Хитойнинг етакчи таҳлил марказлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбати қатнашчилари мамлакатимизда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида амалга оширилаётган, республика тараққиётини янада жадаллаштириш ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси ва ШҲТ саммити доирасида илгари сурилган халқаро ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, хитойлик экспертлар барқарор ривожланиш динамикасига эга бўлган ўзбек-хитой муносабатларининг бугунги ҳолати билан таништирилди. Ушбу муносабатлар сиёсий мулоқот ва хавфсизликдан тортиб, кенг қамровли савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларгача бўлган асосий йўналишларни ўз ичига олмоқда.
Тадбир давомида мамлакатимизнинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятига бағишланган тақдимот намойиш этилди.
ШҲТ бош котиби ўринбосари Пяо Янфань:
— Бугун биз ўзбек-хитой муносабатларининг жорий ҳолати, кўп томонлама платформалар доирасида олиб борилаётган қўшма фаолиятнинг ютуқ ва натижалари билан танишдик.
Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити чоғида Ўзбекистон Президенти ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурган эди. ШҲТ ушбу ташаббусларни, умумий манфаатларга хизмат қилувчи ғояларни ҳаётга татбиқ этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
“Пекин мулоқоти” бош котиби Хань Хуа:
— Бугунги давра суҳбати иштирокчилари 2025 йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ривожи динамикаси, кўп томонлама платформалардаги ҳамкорлик хусусиятлари ҳамда икки давлат раҳбарлари ташаббусларининг ўзаро қўллаб-қувватланиш даражаси ҳақида атрофлича маълумот олди.
Ўзбекистонга икки марта ташриф буюриб, бу давлатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гувоҳ бўлганман. Ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиши ва Хитой тажрибасига асосланган камбағалликка қарши курашиш борасидаги ютуқлар менда катта таассурот қолдирган.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси Хитойнинг ривожланиш режалари билан муваффақиятли уйғунлашмоқда. Келгусида ҳар икки давлат нафақат тажриба алмашинувини изчил давом эттиради, балки қўшни давлатлар ўртасидаги синовдан ўтган ҳамкорлик моделини кенг тарғиб этиш орқали Марказий Осиё минтақасининг ривожига ҳам катта ҳисса қўшади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади
Буюк Британиялик журналистга “Олтин қалам” миллий мукофоти топширилди




