Logo

Прага шаҳрида Ўзбекистоннинг халқаро туризм ва сайёҳлик кўргазмасида иштироки муҳокама қилинди

Январ 27, 2026. 09:00 • 2 дақ

104
Прага шаҳрида Ўзбекистоннинг халқаро туризм ва сайёҳлик кўргазмасида иштироки муҳокама қилинди

ПРАГА, 27 январь. /“Дунё” АА/. Прага шаҳрида мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари Чехиянинг “ABF a.s.” компанияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида 2026 йил 12–14 март кунлари Прага шаҳрида бўлиб ўтадиган “Holiday World & Region World” халқаро туризм ва ҳудудий сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон вакилларининг иштирок этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

“ABF a.s.” компанияси Чехиядаги энг йирик ва ягона ихтисослаштирилган туризм кўргазмаси “Holiday World & Region World”нинг ташкилотчиси ҳисобланади. Бу кўргазма ҳам профессионал иштирокчилар (B2B), ҳам кенг жамоатчилик (B2C) учун мўлжалланган. 2025 йилда ўтказилган кўргазмада 25 давлатдан 300 дан ортиқ сайёҳлик ташкилотлари ва меҳмонхоналар вакиллари иштирок этган.

Ушбу чех компанияси раҳбарияти 2025 йил 17 декабрда Прага шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган маданий-гастрономик тадбирда қатнашиб, мамлакатимизнинг миллий таомлари, бой маданияти ва сайёҳлик имкониятлари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлганини таъкидлади.

Чех томони мавжуд имкониятларни ҳисобга олиб, Ўзбекистоннинг “Holiday World & Region World” кўргазмасида иштироки туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшишини айтиб ўтди.

Тадбир дастурига кўра, биринчи кун B2B форматида ўтиб, туроператорлар, турагентликлар ҳамда миллий туризм идоралари ўртасида олдиндан белгиланган ишбилармонлик учрашувлари ташкил этилади. Кейинги кунлар эса кенг жамоатчилик учун очиқ бўлиб, маданий ва тақдимот дастурлари билан бойитилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш