Logo

Ўзбекистонлик талабалар “Тоза энергия хакатони – 2026” ғолиби бўлди

Январ 27, 2026. 10:09 • 48 сония

106
Ўзбекистонлик талабалар “Тоза энергия хакатони – 2026” ғолиби бўлди

БОКУ, 27 январь. /“Дунё” АА/. Бокуда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Тоза энергия маркази (CЕCЕCО) томонидан ташкил этилган “Тоза энергия хакатони – 2026” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Озарбайжон дипломатик академиясида бўлиб ўтган маросим 26 январь – Халқаро тоза энергия кунига бағишланган давра суҳбати билан бошланди. Унда парламент вакиллари, Энергетика вазирлиги раҳбарияти, БМТнинг Озарбайжондаги доимий координатори ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.

Ҳамюртларимиз – Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари Ферузбек Бақоев ва Бобир Абдуллаев биринчи ўринни эгаллаб, 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги сертификатларга сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Озарбайжон, учинчи ўринни эса Қозоғистон вакиллари эгаллади.

“Ўзбекистон ушбу хакатонда энг фаол мамлакат бўлди. Бу давлатдан 70 дан ортиқ лойиҳа келиб тушди ва ғолибни аниқлаш биз учун жуда қийин кечди. Мен ўзбек ёшларига фаоллиги ва қизиқиши учун ўз миннатдорчилигимни билдираман”, - дейди CЕCЕCО ижрочи директори Айсел Ягубова.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш