Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Хитой элчиси жорий йилда қўшма тадбирларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар

Январ 20, 2026. 14:03 • 27 сония

174
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Хитой элчиси жорий йилда қўшма тадбирларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар
“Дунё” АА олган сурат

ТОШКЕНТ, 20 январь. /“Дунё” АА./ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов бугун Хитой элчиси Юй Цзюнь билан учрашув ўтказди, хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Хитой барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг бугунги кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар 2026 йилда турли даражалардаги ташрифлар ва мулоқотлар режалаштирилганини мамнуният билан қайд этиб, ушбу тадбирларни ташкил этиш юзасидан яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш