Ўзбекистон дипломати “Марказий Осиё – Хитой” формати Котибияти бош котиби ўринбосари этиб тайинланди
Январ 24, 2026. 09:02 • 35 сония
• 154
СИАНЬ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг Сиань шаҳрида Ўзбекистон дипломати Нурали Ирзаев “Марказий Осиё – Хитой” формати Котибияти бош котиби ўринбосари вазифасини бажаришга киришди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
У шу кунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Нурали Ирзаев Навоий шаҳрида туғилган, 43 ёшда. 2005 йилда Тошкент давлат университетини “Халқаро иқтисодий муносабатлар” мутахассислиги бўйича бакалавриат ва магистратура босқичларини тамомлаган.
2005 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, вазирлик марказий аппаратида ва Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятида турли лавозимларда ишлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
