Ўзбекистоннинг БАА даги элчиси Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди
Декабрь 24, 2025. 20:04 • 29 сония
• 511
ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси Абдулазиз Аккулов мамлакатимиз Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг telegram-каналига таяниб.
1985 йилда туғилган Абдулазиз Аккулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм йўналишида менежмент мутахассислигини тамомлаган. 2006 йилдан буён туризм соҳасида фаолият юритиб, мутахассисликдан вазир ўринбосари лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган. 2022 йилнинг сентябрь ойида БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
“Дунё” АА архивидан олинган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси