UNWTOнинг 50 йиллик тарихида ташкилотни илк бор аёл киши бошқаради
Ноябрь 10, 2025. 20:16 • 2 дақ
• 135
АР-РИЁЗ, 10 ноябрь. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистони пойтахтида бўлиб ўтган «БМТ Туризм» тузилмасининг Бош ассамблеяси 26-сессиясида Бутунжаҳон туризм ташкилотнинг бош котиби лавозимига БААлик Шайха Нассер ал Новаис номзоди тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нассер ал Новаис Бутунжаҳон туризм ташкилоти – UNWTOнинг 50 йиллик тарихида ташкилотни бошқарадиган биринчи аёл ва БААнинг биринчи вакили бўлди. Унинг тўрт йиллик мандати 2026 йил 1 январдан бошланиб, 2029 йил 31 декабргача давом этади. У бу лавозимда 2018 йилдан буён ташкилотга раҳбарлик қилиб келган Зураб Пололикашвилининг ўрнини эгаллайди.
Янги бош котиб туризм ва меҳмонхона бизнесида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга. У «Ротана Ҳотелс» халқаро меҳмонхоналар гуруҳи вице-президенти, Абу-Даби Савдо палатасининг туризм бўйича ишчи гуруҳи раҳбари, Абу-Даби тадбиркор аёллар кенгаши ва Швейцариянинг «Лес Рочес Глобал Ҳоспиталитй Эдуcатион» меҳмонхона академияси кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади.
«Бу ғалаба – барчамизники! Муваффақиятларимиз замирида ўзаро ҳурмат, инсонпарварлик ва туризм соҳасига масъулият мужассам. Биз ҳамкорликда туризмнинг энг яхши шаклларини ишлаб чиқиб, инсониятни бирлаштиришга ҳаракат қиламиз», – дейди янги бош котиб.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Шайха Нассер ал Новаис номзодининг сайланиши минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга замин яратиб, Осиё, Африка ва Марказий Осиёда барқарор туризмни ривожлантириш учун янги истиқболлар очади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Дания Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган элчиси Анқарага етиб келди
Ўзбекистон элчиси Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон элчиси Финляндия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди