Ўзбекистон–Тожикистон саммити якунланди
Март 27, 2026. 20:04 • 50 сония
• 84
ТОШКЕНТ, 27 март. /“Дунё” АА/. Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бугун ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, куни кеча икки мамлакат етакчилари тор доирада музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказдилар, қўшма лойиҳаларга старт бердилар. Учрашувлар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.
Бугун саммит Бухорода давом этди. Давлат раҳбарлари тарихий обидаларни зиёрат қилдилар, саноат корхонасининг фаолияти билан танишдилар.
Тадбирлар якунлангач, Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Шу билан давлатимиз раҳбари Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси