Logo

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухорога келди

Март 27, 2026. 14:55 • 48 сония

143
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Бухорога келди

ТОШКЕНТ, 27 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Тожикистон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун бугун Бухоро шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчиси мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни кутиб олди.

Тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Шунингдек ўқинг

Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш