Logo

Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Март 21, 2026. 11:10 • 2 дақ

170
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

МОСКВА, 21 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадов бошчилигидаги делегация Россиянинг Тула ва Воронеж вилоятларида ишбилармон доира вакиллари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Воронеж ва Тула вилоятларининг “Менинг бизнесим” майдонларида ташкил этилган тадбирлар доирасида Россия ишбилармон доиралари вакиллари ва расмийлар иштирокида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Элчи Ботиржон Асадов ўз нутқида Ўзбекистонда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда тўртта эркин иқтисодий зона мавжуд бўлиб, уларда Россия компаниялари ва инвесторлари кенг вакиллик қилади, бу эса қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро савдони кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар очади.

Учрашувларда Тула вилояти раҳбарияти вакилларининг таъкидлашича, Ўзбекистон минтақавий бизнесни ривожлантириш учун энг истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Хусусан, 2025 йил якунида ўзаро товар айланмаси барқарор ўсиши 31,2 фоизга ошиб, 41,2 миллион долларни ташкил қилгани айтиб ўтилди.

Шунингдек ўқинг

Воронеж вилоятида ўтказилган тадбирларда ҳам мамлакатимиз билан минтақаларлараро ҳамкорлик бир неча йилдан буён фаол ривожланаётгани қайд этилди. Вилоятидан асосан озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги хомашёси, машинасозлик ва кимё саноати маҳсулотлари экспорт қилинади.

Учрашувлар доирасида Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти тақдим этилди ва минтақаларлараро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Хорижий тадбиркорларга Янги Ўзбекистонда бизнес муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирлар якунлари бўйича Россия вакиллари Ўзбекистоннинг минтақалари билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш