Logo

Шанхайда Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг янги йўналишлари муҳокама қилинди

Март 27, 2026. 17:57 • 2 дақ

76
Шанхайда Ўзбекистон-Хитой савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг янги йўналишлари муҳокама қилинди

ШАНХАЙ, 27 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Шанхай Халқаро савдони ривожлантириш кенгаши (CCPIT Shanghai) раиси Гу Чунтин билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланаётгани таъкидланди. Айниқса, 2023–2025 йилларда бизнес алоқалар ва турли тадбирлар сони анча ошгани қайд этилди.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хитой томони ҳамкорликни, айниқса, савдо, иқтисод ва инвестиция соҳаларида янада кенгайтиришга қизиқиш билдирди.

Мулоқот жараёнида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш натижалари ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Хитойнинг йирик компанияларини Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро кўргазмалар ва тадбирларга жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар қатор келишувларга эришди. Жумладан, бизнес-форумларни мунтазам ўтказиш, Ўзбекистоннинг инвестиция ва туризм имкониятларини Хитойда кенг тарғиб қилиш, Хитой ишбилармонларининг Ўзбекистонга ташрифларини кўпайтиришга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш