Хитой консерваторияси саҳнасида ўзбек мусиқа санъати намойиш этилди

Ноябрь 13, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 11
Хитой консерваторияси саҳнасида ўзбек мусиқа санъати намойиш этилди
Хитой консерваторияси саҳнасида ўзбек мусиқа санъати намойиш этилди
Хитой консерваторияси саҳнасида ўзбек мусиқа санъати намойиш этилди
Хитой консерваторияси саҳнасида ўзбек мусиқа санъати намойиш этилди
Хитой консерваторияси саҳнасида ўзбек мусиқа санъати намойиш этилди
Хитой консерваторияси саҳнасида ўзбек мусиқа санъати намойиш этилди

ПЕКИН, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Хитой консерваториясида Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида ўзбек санъати усталарининг концерт дастури бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Хитой давлат идоралари вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, дипломатлар, журналистлар ҳамда ватандошлар иштирок этди.

“Тараннум” концерт дастури Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ўқитувчи ва талабалари томонидан тайёрланди. Артистлар ижросида анъанавий мақом санъати асарлари, жумладан, “Сувора”, “Йўл бўлсин”, “Айлагач”, “Тановар” ва “Дилхирож”, шунингдек, бошқа классик куй ва қўшиқлар янгради.

Ўзбек артистларининг чиқишлари хитойлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва олқишлар билан қарши олинди. Хитой академик ва мусиқа ҳамжамияти вакиллари ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Пекин университети профессори Ҳабибулла Турсун Пекин мусиқа консерваторияси ва Юнус Ражабий номидаги институт ўртасидаги маданий алмашинувда иштирок этиш катта шараф эканини таъкидлади.

“Ўзбек артистларининг чиқишини катта мамнуният билан томоша қилдим, улар Шашмақом асарларини ижро этишди. Умид қиламанки, мазкур концерт орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий ва мусиқий алмашинув янада чуқурлашади.

Ўзбек мусиқа санъати кўп асрлик тарихга эга ва ўз ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда уни дунёнинг кўплаб мамлакатларида тинглашмоқда. Концерт хитойлик томошабинларнинг Ўзбекистон миллий маданиятига бўлган қизиқишини яққол кўрсатиб берди.

Ишончим комилки, мусиқа “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашувни мустаҳкамлашда бундан буён ҳам муҳим роль ўйнайди”, — деди у.

Хитой мусиқа консерваторияси ўқитувчиси Чжан Цяньюань ҳам ўзбек артистларининг чиқишини юқори баҳолаб, икки мамлакат дўстлигини мустаҳкамлашда мусиқий алмашинувнинг аҳамиятини таъкидлади.

“Бугунги концертда иштирок этганимдан жуда хурсандман. Мусиқа орқали халқларимиз ўртасидаги чуқур ўзаро англашувни ҳис этдик ва маънавий ришталаримизни янада мустаҳкамладик.

Ўзбек миллий мусиқа санъатини чексиз ҳурмат қиламан. Мен фақат ўзбек мусиқасини тинглабгина қолмай, уни ўзим ҳам ижро этаман. Бугун концерт вақтида сурнайда ўзбек куйларини ҳам чалдим.

Умид қиламанки, бу каби тадбирлар Хитой ва Ўзбекистон ўртасида дўстлик кўпригига айланади. Биз таълим муассасаларимиз ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишиб олганимиз ҳам қувонарлидир”, — деди ўқитувчи.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш