Ўзбекистон дипломатлари фуқароларимизга Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округидан Ватанга қайтишда ёрдам берди

Ноябрь 13, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 18
Ўзбекистон дипломатлари фуқароларимизга Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округидан Ватанга қайтишда ёрдам берди

ВЛАДИВОСТОК, 13 ноябрь. /“Дунё” АА/. Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида қийин молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари юртимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ватандошлар хорижда юзага келган молиявий қийинчиликлар сабабли Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, юртимизга қайтишда амалий ёрдам сўраган.

Дипломатлар томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳамюртларимиз 2026 йил 10 ноябрь куни Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилди.

Шунингдек ўқинг

Ватанга қайтарилганлар орасида Бухорода туғилган Э.Э., фарғоналик Қ.Н. ва унинг вояга етмаган фарзанди С.А., Самарқанд вилоятида туғилган Б.Д. ва унинг ўғли Б.Н. бор эди.

Мазкур амалий ёрдам хорижда мушкул вазиятга тушиб қолган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ватанга хавфсиз қайтишларига кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган ишлардан биридир.

Эслатиб ўтамиз, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз қийин вазиятга тушиб қолган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг тегишли дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш