Logo

2026 йилда “Умра плюс” дастури доирасида Малайзиядан Ўзбекистонга зиёратчилар сони кўпаяди

Февраль 03, 2026. 08:10 • 2 дақ

92
2026 йилда “Умра плюс” дастури доирасида Малайзиядан Ўзбекистонга зиёратчилар сони кўпаяди
2026 йилда “Умра плюс” дастури доирасида Малайзиядан Ўзбекистонга зиёратчилар сони кўпаяди
2026 йилда “Умра плюс” дастури доирасида Малайзиядан Ўзбекистонга зиёратчилар сони кўпаяди

КУАЛА-ЛУМПУР, 3 февраль. /“Дунё” АА/. Малайзия пойтахтида Элчихона томонидан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури доирасида Ўзбекистон Туризм ҳамда Дин ишлари қўмиталари билан ҳамкорликда икки мамлакат туркомпаниялари ўртасида учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Малайзия сайёҳлик компаниялари ассоциацияси президенти ўринбосари Шейх Авад, маҳаллий туроператорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев иштирокчиларга мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, мусулмон мамлакатлардан ташриф буюраётган зиёратчиларга кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида Самарқанддаги Имом ал-Бухорий мажмуаси қайтадан бунёд этилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакили Бекзод Муродуллаев республикада 2026–2027 йилларда Малайзия ва Индонезиядан “зиёрат туризми” йўналишида сайёҳлар оқими 100 минг нафарга етказилиши бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди.

Зиёратчилар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент, Куала-Лумпур шаҳарлари ва Лангкави ороли ўртасида “Uzbekistan Airways”, “Batik Air” ва “Air Asia” авиакомпаниялари томонидан ҳафтасига 8 марта тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.

Ушбу тўғридан-тўғри авиақатновлар Жанубий–Шарқий Осиё минтақасидаги мамлакатлардан Марказий Осиёга, шу жумладан, Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилиши эътироф этилди. Малайзия фуқаролари учун визасиз режим амал қилиши таъкидланди.

Тадбирда иштирок этган республика туркомпаниялари томонидан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури доирасидаги туристик маршрутлар кенг тарғиб қилинди. “В2В” учрашувлар доирасида икки мамлакат ўртасида “Умра плюс” дастури бўйича жорий йилда малайзиялик сайёҳларни мамлакатимизга кенг жалб қилиш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш