Германияга Қашқадарё вилояти делегациясининг амалий ташрифи бўлиб ўтди
Февраль 02, 2026. 19:55 • 56 сония
• 68БEРЛИН, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги делегациянинг Германияга ишчи ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сафар доирасида Германиянинг Ҳайделберг, Маннҳайм, Эстринген, Дюсселдорф ва Берлин каби қатор шаҳарларида расмий учрашув, бизнес-форум ва музокаралар ташкил этилди.
Музокаралар марказида инвестициялар, саноат, тиббиёт, таълим ва тизимли меҳнат миграцияси масалалари турди. Хусусан, Ҳайделберг ва Маннҳайм шаҳарлари раҳбарияти билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Жумладан, тиббиёт соҳасида Ҳайделберг университет клиникаси билан академик алмашинув ва технологиялар трансфери бўйича келишувга эришилди.
Ташриф доирасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, машинасозлик ва кимё саноатида кооперацияни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди. Дюсселдорфда ўтган иқтисодий форумда 50 дан ортиқ немис компанияларига вилоятнинг инвестициявий жозибадорлиги тақдим этилди. Натижада, юк машинаси ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.
Сафар якунида Берлинда сунъий интеллект, рақамлаштириш ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. «УЗ ТРАДE ҲОУСE ГEРМАНЙ ГМБҲ» билан вилоятнинг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзоланди.
Ушбу ташриф Қашқадарё ва Германия ҳудудлари ўртасидаги ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суришда муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси







